Салах яна бир бор АПЛда тенгсиз деб топилди

Аввал хабар берганимиздек Англия премьер-лигаси мусобақанинг ўтган февраль ойи лауриатларини эълон қилди.

Унга кўра “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салах мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра мусобақанинг ўтган ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Айтиш лозимки, 26 ёшли мисрлик футболчи жорий мавсум ноябрь ойида ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Салах ўтган ой премьер-лиганинг 3та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!