
Салоҳ: "Айримлар мағлубиятни тан олишдан кўра, рақибни синдиришни афзал кўради"
2018 йилги Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпуль” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўзаро тўқнаш келган эди. Бош соврин учун кечган баҳсда қироллик клуби 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонган.
Ўйин давомида Серхио Рамос ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги тўқнашув катта муҳокамаларга сабаб бўлган. Рамос томонидан содир этилган қоида бузилиши натижасида мисрлик ҳужумчи жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
Орадан йиллар ўтиб, Салоҳ ушбу ҳолатни эслаб қуйидагича фикр билдирди:
“Бу шунчалки жароҳат эмас эди — ўшанда мен тушундимки, ҳамма ҳам футболни ҳурмат билан ўйнамас экан. Айримлар мағлубиятни тан олишдан кўра, рақибни синдиришни афзал кўради.”
Футболчининг сўзларига кўра, ўша воқеа унга катта ўйинлардаги кескинлик ва рақобатнинг нақадар шафқатсиз бўлишини яққол кўрсатган.
Фикрлар