Салоҳ бир гол билан катта рекорд ўрнатди

Англия Премьер-лигасининг 35-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Брентфорд”ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қоғонди.

Мезбонларга кетма-кет олтинчи ғалабани келтирган голга Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Бу гол мисрлик футболчига катта рекорд олиб келди.

Муҳаммад Салоҳ барча турнирларда “Энфилд”да кетма-кет тўққизта тўп киритган биринчи футболчига айланди. Аввалги рекорд Луис Суаресга тегишли бўлиб, уругвайлик ҳужумчи уй учрашувларида қаторисига саккиз марта рақиблар дарвозасини ишғол қилганди.

Таъкидлаш жоизки, “Ливерпуль” 1892 йилда ташкил этилганини инобатга олсак, Муҳаммад Салоҳнинг рекорди қанчалар аҳамиятли экани ойдинлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!