Салоҳ "Ливерпуль"дан кетадими?
"Ливерпуль" аъзоси Муҳаммад Салоҳ клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди. Футболчининг айтишича, у клубда қолишни ният қилган.
"Мен "Ливерпуль"да қолишни истайман. Бироқ бу менинг қўлимда эмас. Бу каби ишларни раҳбарият ҳал қилади.
Улар менинг нима ҳохлаётганимни яхши билади. Менимча, клубдан ақлбовар қилмас нарса сўрамаяпман", - деди Салоҳ.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар ҳучумчиси айни пайтда Миср терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида иштирок этмоқда.
Муҳаммад Салоҳ ушбу мавсум АПЛда 20 ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 9 ассист қайд этган.
Фикрлар