Салоҳ “Ливерпуль”нинг энг бой ўйинчисига айланади

“Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ билан амалдаги битимни узайтирмоқчи. Маълумотларга қараганда, айни пайтда томонлар ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлаб юборган.

“Ливерпуль” агар мисрлик футболчи келишувни узайтиришга розилик берса, уни жамоада энг кўп маош оладиган ўйинчига айлантиради. Ҳозирча, Муҳаммад Салоҳ ҳафтасига 233 минг евро маош олмоқда.

Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Томонлар бу келишувни яна икки йилга узайтиришни режалаштирмоқда.

Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасининг биринчи турида “Норвич” дарвозасини ишғол қилиб, тарихий рекорд ўрнатди. 2017 йилдан бери “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи кетма-кет бешинчи бор старт учрашувида гол урди. Англияда ҳали ҳеч бир футболчи кетма-кет беш марта биринчи ўйинда тўп кирита олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!