Салоҳ Майкл Оуэннинг рекордини такрорлади
"Ливерпуль" кеча АПЛнинг 29-турида "Борнмут" (2:1) устидан зафар қучди. Учрашувда ғалаба келтирган голларнинг бирига Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди.
Шу тариқа, мисрлик футболчи жорий 2019/20 йилги мавсумдаги голлари сонини 20 тага етказиб олди.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра, Салоҳ шу тариқа кетма-кет 3 та мавсум “Ливерпуль” сафида 20 тадан кам гол урмаган Майкл Оуэннинг рекордини такрорлади.
Фикрлар