Салоҳ премьер-лига тўпурарига айланиб олди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кеча АПЛнинг 18-турида "Вулверхэмптон"га (2:0) қарши бўлиб ўтган баҳсда рақиб дарвозасига гол уришга эришди.

Бу 26 ёшли мисрлик футболчининг жорий мавсум премьер-лигадаги 11-голи бўлди. Эътиборлиси, у шу тариқа ҳисобида 10та гол бўлган "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгдан ўзиб кетди ва мусобақа тўпурарига айланиб олди.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум барча мусобақаларда жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.