Салоҳ тарихий рекорд ўрнатди

  • 13 Apr 23:01
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премер-лигаси 32-турида “Ливерпуль” ва “Вест Хэм” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди — гол муаллифи Луис Диас бўлди. Голга ассистни яқинда шартномасини яна икки йилга узайтирган юлдуз футболчи Муҳаммад Салоҳ амалга оширди.

Tecno

Шу тариқа, Салоҳ АПЛ тарихида бир мавсумда энг кўп голли ҳаракат (гол+пас) амалга оширган футболчига айланди. Жорий мавсумда унинг ҳисобида  Англия чемпионатида 45 голли ҳаракат бор — 27 та гол ва 18 та ассист.

Бу кўрсаткич билан у Тьерри Анри (2002/2003) ва Эрлинг Ҳоланд (2022/2023)нинг 44 тадан иборат рекордини ортда қолдирди.

Comments

You must be logged in to commet!