
Салоҳ "Тоттенхэм'ни Европа лигасидаги ғалабаси билан табриклади
"Ливерпуль"нинг юлдуз ҳужумчиси Моҳамед Салоҳ УЕФА Европа лигаси финалидаги "Тоттенхэм"нинг ғалабасига муносабат билдирди. Анже Постекоглу шогирдлари ҳал қилувчи ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
"Постекоглу иккинчи мавсумда ғалаба қозонаман деганди. Табриклайман" – деб ёзди мисрлик футболчи ўз ижтимоий тармоқларида.
Бу ютуқ туфайли лондонликлар келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. АПЛда эса "шпорлар" сезиларли муваффақиятга эриша олмади ва сўнгги тур арафасида 17-ўринда жойлашган.
Фикрлар