Салоҳ ва Миср футбол ассоциацияси ўртасида можаро келиб чиқди
Ads

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси  Муҳаммад Салоҳ ва Миср футбол ассоциацияси ўртасида низо келиб чиқди.

Гап шундаки, 26 ёшли футболчи мамлакат футболи раҳбариятидан ўзининг имиж ҳуқуқини бузмасликларини сўраб хат юборган. Бироқ, мисрликлар ўзларининг етакчи футболчиси томонидан юборилган хатни ҳамон жавобсиз қолдиришмоқда.

“Табиийки ҳар бир ассоциация футболчиси ўзини хотиржам ҳис қилиши учун муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади. Лекин бизда вазият умуман бошқача. Мен ва агентим томонидан юборилган хатларни жавобсиз қолдириш яхши ҳолат эмас. Нега бунақа бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман. Бизга жавоб қайтариш учун сизларда вақт йўқми?”, - дейди Салоҳ ўзининг твиттердаги саҳифасида.