Салоҳ юбилей голини урди

Кеча Англия премьер-лигасининг 37-турида “Ньюкасл” ўз майдонида “Ливерпул”ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу куни мерсисайдликларга ғалаба келтирган голларнинг бирига ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу 26 ёшли мисрлик футболчининг Европа миллий чемпионатларида урган юбилей 100-голи бўлди.

Салоҳ ушбу голларнинг 9 тасини “Базель” сафида Швейцария чемпионатида, 35 тасини “Рома” ва “Фиорентина” сафида Италия А Серияда, яна 56 тасини эса “Ливерпуль” ва “Челси” сафида АПЛда киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!