Салоҳга келган 150 миллион евролик маош таклифи “Ливерпуль”ни хавотирга солиб қўйди

CHERY AUTO

Муҳаммад Салоҳ ҳозирда “Ливерпуль”даги фаолиятининг энг ҳал қилувчи босқичларидан бирида турибди. Англия чемпионлари мисрлик футболчига юборилган 150 миллион евролик йиллик маош таклифидан кейин хавотирга тушиб қолди.

Tecno

Клуб раҳбарияти Муҳаммад Салоҳни жамоанинг ўзагини ташкил қиладиган ўйинчилар бири сифатида қадрлайди. Аммо ташқаридан келаётган юқори даромадли таклиф вазиятни ўзгариб юбориши мумкинлиги экспертлар томонидан жуда кўп таъкидланяпти.

Салоҳ “Ливерпуль” учун шунчаки гол ураётган ҳужумчи эмас. У клубнинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларининг рамзи, унинг амбициялари ва ҳужум услубининг юраги ҳисобланади.

Унинг кетиши жамоа учун техник ва тижорат жиҳатдан катта йўқотиш бўлади. Шу сабабдан клуб бу масалани жуда эҳтиёткорлик билан кўриб чиқмоқда.

Салоҳни сақлаб қолиш учун клуб нафақат рақиб таклифларига жавоб бериши, балки мисрлик тўпурарга жамоадаги роли ва келажак истиқболини кафолатлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!