Салоҳгача "Ливерпуль"да ҳеч бир футболчи буни уддалай олмаган эди

“Ливерпуль”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда Squawka статистик портали.

Манбага кўра, Салоҳ "Ливерпуль" тарихида тўрт мавсумда АПЛ доирасида 20 та гол урган биринчи футболчи бўлди. Шу билан бирга, ҳужумчи премьер-лига тарихида ушбу кўрсаткичга эришган олтинчи футболчига айланди.

Бундан аввал АПЛда фақатгина Алан Ширер (7 мавсум), Серхио Агуеро (6), Терри Анри (5), Харри Кейн (5) ва Руд ван Нистелрой (4) 4 ёки ундан ортиқ мавсумда 20 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!