Салоҳнинг 2019 йилдаги мақсади нима?

“Ливерпуль” клуби форварди Муҳаммад Салоҳ 2019 йилдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

“Мен “Ливерпуль” билан соврин ютмоқчиман. Жамоанинг барча аъзолари шуни мақсад қилмоқда. Мен эса ҳар ҳафта ушбу натижаларга эришиш учун ўз устимда янада кўпроқ ишлашим лозимлигини ўзимга эслатиб тураман”, - дейди мисрлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Салоҳ BBC томонидан Африканинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!