Салоҳнинг “Б” режаси маълум
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг бошқа клубига ўтишга тайёр.
"The Athletic" нашри хабарига кўра, 29 ёшли мисрлик футболчи мерсисайдликлар раҳбарияти билан янги шартнома бўйича келиша олмади. Шу сабабли 2023 йилнинг ёзида ҳужумчи эркин агентга айланиб, АПЛнинг бошқа жамоасига ўтишни истамоқда. Салоҳ Премьер-лигада ўзини жуда қулай ҳис қилади, шунинг учун у "Туманли Альбион"да қолишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 23 гол ва 13 та голли узатма муаллифига айланган.
"Тransfermarkt" портали футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳолаган. Аввалроқ мисрлик форвард фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди
Фикрлар