Салоҳнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабар ўчириб юборилди

Миср футбол ассоциацияси “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарни ўз расмий сайтидан ўчириб юборди.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Миср футбол ассоциацияси расмий сайтида 29 ёшли футболчининг Covid-19 га топширган тести мусбат натижа берган маълум бўлган эди. Аммо ушбу хабарнинг айнан нима сабабдан ўчириб юборилгани ҳозирча маълум эмас.

Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!