Салоҳнинг режаларида Ла Лигага ўтиш варианти йўқ
“Ливерпуль“ футболчиси Муҳаммад Салоҳ Испания клубларига кўчиб ўтишни режалаштирмаяпти. У шартномаси якунига етгунга қадар мерсисайдликлар сафини тарк этмоқчи эмас.
Ҳозирда унга янги шартнома таклиф қилинмаган. Бироқ футболчи клубда иложи борича узоқроқ муддат тўп тепишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг “Ливерпуль“ билан амалдаги келишуви 2023 йил июнь ойига қадар амал қилади. Ундан сўнг футболчи эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлади.
Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум АПЛнинг 26 баҳсида 20 та гол ва 10 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар