Самарқанд уч кун ичида бир неча халқаро мусобақага мезбонлик қилади
2023 йил 9-10-11 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор халқаро триатлон мусобақалари бўлиб ўтади
9 июнь куни Ўзбекистон тарихида илк бор «Пара-триатлон бўйича Самарқанд – 2023 Осиё чемпионати» бўлиб ўтади. Дунё давлатларидан 80 та пара-спортчи иштироки режалаштирилган, қатнашчилар 9 та тоифада қатнашади: жисмоний нуқсонлари ва кўриш қобилияти бузилган спортчилар. Пара-спортчилар SPRINT масофасида (750 м сузиш, 20 км велосипедда ҳаракатланиш, 5 км югуриш) буйича ўзаро рақобатлашади.
10 июнь куни «Самарқанд – 2023 Осиё триатлон Кубоги» бўлиб ўтади, дунёнинг энг яхши спортчилари: 50 нафар аёл ва 50 нафар эркак иштирок этади. Элита спортчилари STANDART/Олимпия масофасида (1500 метрга сузиш, 40 км велосипедда ҳаратканиш, 10 км югуриш) буйича беллашади.
Шу куни Осиё Кубоги доирасида Марказий Осиё спортчилари ўртасида (CАТА – Central Аsia триатлон Association) алоҳида мусобақа ва тақдирлаш маъросими бўлиб ўтади.
11 июнь куни «Самарқанд – 2023, триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати» бўлиб ўтади, унда STANDART ва SUPER SPRINT масофаларида Elite, U23, 15-17 ёшлар ва 16-19 ёшли ўсмирлар ўртасида триатлон бўйича миллий ва ёшлар терма жамоасига саралаш ўтказилади.
Шунингдек, шу куни шахсий ва жамоавий мусобақаларда профессионаллар тоифасига кирмаган, 300 нафар ҳаваскор триатлончилар иштирок этади. Ушбу мусобака икки масофада ўтказилади: Олимпия (1500м сузиш, 40 км велосипедда ҳаракатланиш, 10 км югуриш) ва Супер-спринт (350 м сузиш, 13 км велосипедда ҳаракатланиш, 3 км югуриш).
Мусобақа Самарқанд эшкак эшиш канали ҳудудида, Ипак йўли Самарқанд сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади.
Фикрлар