Самарқандда ММА бўйича кичик ўсмир ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди
31 май куни Самарқанд шаҳрида ММА бўйича кичик ўсмир ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.
U 12-13, U 14-15, U 16-17 ёш тоифасида ўтказилаётган мамлакат биринчилиги жуда қизиқарли тарзда кечмоқда. Ҳозирга келиб бир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мазкур мусобақани кузата туриб, юртимизда ҳаваскор ММА ҳам жадал суръатларда ривожланиб бораётганлиги ва рақобат жиддий тарзда кечаётганлигига амин бўлишингиз мумкин. Бунга мисол қилиб, жаҳон чемпионати совриндорларни ва Осиёда тенгсиз дея топилганлар биринчи даврадаёқ турнирни тарк этганлигини айтиб ўтиш мумкин. Умумжамоа ҳисобида ҳам ғолиблик учун жиддий кураш кечмоқда.
Тез орада ғолиб ва совриндорларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар