Самарқандда пара триатлон бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди (фотогалерея)

Кеча 9 июнь куни Самарқанд шаҳрида пара триатлон бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда вакилларимиздан ташқари Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 га яқин энг кучли пара триатлончилар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақа дастурига кўра спортчилар қуйидаги беллашувларда қатнашди:

Сузиш - 750 метр
Велосипедда - 20 км
Югуриш - 5 км

Спортчилар дастлаб сузиш, кейин велосипед, сўнгги бўлиб югуриш пойгаларида ўзаро баҳс олиб боришди.

Эътиборлиси, мусобақанинг PTS 2 классида барча медаллар бизнинг спортчиларимизга насиб этди:

Олтин - Саидакбар Ғозиев
Кумуш - Рустамжон Сатиболдиев
Бронза - Миржалол Қурбонов

Қуйида ушбу Осиё чемпионатидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!