Самарқанднинг "Динамо" клубига легионер келмоқда

BEPUL PROPAN

Янги мавсум Суперлигада қатнашадиган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси таркибни кучайтиришда давом этади.

Бир неча кун аввал сербиялик мутахассис Предраг Роган жамоани бошқаришини маълум қилгандик. Энди самарқандликлар сафига легионер дарвозабон келмоқда. У ҳам сербиялик.

Сербиянинг "Вождовац" клуби дарвозасини қўриқлаган Милое Прекович энди фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради. Бу ҳақда "Вождовац" клуби расмий сайтида хабар берилди. Манбанинг маълум қилишича, ушбу посбон янги мавсум "Динамо" шарафини ҳимоя қилади.

IMG_001-331-scaled-e1641340945237-1024x538

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию