Самбо: Жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлдик ёхуд терма жамоамиз тантанали равишда кутиб олинди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида самбо ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионатидан қайтган спортчиларимизни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Оркестрнинг мусиқаси остида иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари, мухлислар, ОАВ ходимлари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан тантанали кутиб олинди.

Самбо бўйича 2019 йилги Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари 7 та медаль, жумладан 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 80 та мамлакат иштирокчилари орасида 4-ўринни эгаллашди!
photo_2019-11-11_19-59-18

photo_2019-11-11_19-59-21

photo_2019-11-11_19-59-24

photo_2019-11-11_19-59-26

photo_2019-11-11_19-59-29

photo_2019-11-11_19-59-30

photo_2019-11-11_19-59-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!