Самбочиларимиз МОҚ томонидан тақдирланишди
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Жаҳон кубогида зафарли қатнашган самбочиларимиз ғалабаси шарафига тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
22-23 март кунлари Москвадаги “Лужники” Олимпия спорт комплексида спортнинг самбо тури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтган эди. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини 13 нафар спортчи ҳимоя қилди. Умумий ҳисобда вакилларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 13 та медаль жамғариб, жанговор самбо йўналишида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишган.
Мусобақада олтин медални Зафар Аллаберганов (-68 кг, жанговор самбо) ва Сирожиддин Анорқулов (-57 кг, жанговор самбо) қўлга киритган бўлса, Бекзод Нурматов (-82 кг, жанговор самбо), Зарнигор Ўрмонова (-56 кг), Шерзод Расулов (-62 кг), Истам Қудратов (-74 кг), Ҳакимжон Исмаилов (+100 кг, жанговор самбо) ва Неъмат Ёқубов (-90 кг) кумуш медаль эгаси бўлишди. Шунингдек, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг), Зуҳрахон Маъмуржонова (-52 кг), Тимур Худойқулов (-68 кг), Абдикеримов Икром (-52 кг) ва Жалолов Аббос (-74 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларнинг мураббийлари МОҚ томонидан Samsung Galaxy Tab планшети ва диплом билан тақдирланишди.
Фикрлар