Самбочиларимиз Россиядаги халқаро турнирда иштирок этади. Таркиб билан танишинг!
Самбочиларимиз "Татаристон Республикаси Президенти кубоги"га жўнаб кетишди.
3-4 октябрь кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида самбо бўйича "А тоифа"даги "Татаристон Республикаси Президенти кубоги" ўтказилади.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этишади. Мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз бугун Қозонга жўнаб кетишди.
Терма жамоамиз турнирга қуйидаги таркибда йўл олди:
Самбо:
-64 кг: Зафарбек Хамроқулов
-71 кг: Тоҳир Асроров
-79 кг: Фирдавс Хожимаматов
-88 кг: Ойбек Дўсмуродов
-98 кг: Неъмат Ёқубов
-98 кг: Элбек Абдуллаев
Жанговар самбо:
-58 кг: Дилшод Гадоев
-64 кг: Ойбек Солиев
-71 кг: Азизбек Давронов
-71 кг: Санъат Исмонов
-79 кг: Шерзод Исмонов
Делегация раҳбари: Алишер Алимов.
Мусобақа давомида ҳамюртимиз Рустам Одилов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар