Самвел Бабаян: "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда бизга омад керак бўлади"

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" ОЧЛ ўйинларини "Ал-Ҳилол"га қарши баҳс билан бошлайди. Мазкур учрашув олдидан наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушамиз. Ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз учун бизга омад ва мўжиза керак бўлади. Уларнинг нафақат легионерлари, балки маҳаллий футболчилари ҳам кучли. Аммо биз бу ўйинга тайёрмиз", - деди Бабаян.

Маълумот учун, "Ал-Ҳилол" - "Навбаҳор" тўқнашуви Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахромжон Турсунов
17/09/2023 21:45
Яратгандан омад ёр бўлишини тилайман
Namangan-Наманган SHARIFIY JMNT - Шарифий Ж.М.Н.Т.
17/09/2023 20:10
уйин соат 23.00 да бошланади, Тошкент вакти билан