Самвел Бабаян "Андижон" ҳақида: "Ҳамма вазиятда мураббийнинг имзоси кўринди"

“Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) беллашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

“Ҳаммага хайрли кеч. “Навбаҳор” ва “Андижон” ўртасидаги ўйинлар клубларнинг қандай ўриндалигидан қатъий назар дерби мақомида доим қизақарли бўлиб келган. Бугун кўплаб мухлислар ташриф буюришганини кўрдик. Меҳмонлардан ҳам мухлислар келишди. Ишқибозларимизни ғалаба билан табриклайман. Олдинги муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг ғалаба жуда муҳим эди. Йигитлар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Мухлисларимиз бугунги ўйиндан хурсанд бўлиб кетишди.

Бизда икки нафар соф ҳужумчимиз бор эди. Баъзида вазиятга қараб уларнинг жойини ўзгартириб турамиз. Бизда бундай тактик схемамиз бор. Олдин ҳам бу каби схемани синаб кўрганмиз. Бугунги ўйинда иккала ҳужумчиларимиз ўз ўйинини оқлашди. Ҳужумда тажовузкор ва рақибга ўз жарима майдонида муаммолар яратиб беришди.

Рақиб жамоани ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Ҳамма вазиятларда мураббийнинг имзоси кўринди. Рақиб ҳам чиройли ўйин намойиш этди. Ҳимоядан чиқишда сифат бор, узатмалар амалга оширилмоқда. Асосийси, чемпионатни чиройли ўйинлари билан безамоқда. Яна бир бор ўзимизнинг йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳаммасини яхши бажаришди. Бироз тушкунликдан чиқиб олиш учун бу ғалаба муҳим эди. Чемпионат энди бошланди, ҳали кураш олдинда. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва ишлашда давом этамиз”, - деди Бабаян.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!