Самвел Бабаян: Бугунги ўйин бизга дарс бўлди
"Локомотив" учун ҳамма ўйин қийин кечяпти. Ҳар бир жамоа бизга қарши жуда жиддий қаршилик кўрсатяпти. Бунда албатта ўзимиз айбдормиз чунки бугун захирадаги кучлар билан бирга рақибни мағлуб эта олмадик. Жамоа биринчи бўлимда ёмон ўйнамади. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик ва вазият назоратимиз остида эди.
Лекин иккинчи бўлимда негадир ўзимизни йўқотиб қўйдик. Бундан ташқари терма жамоаларга номзод олти нафар футболчимиз турлича ҳолатда етиб келишди. Танаффус пайтида йигитларга охиригача курашиш лозимлигини уқтирдик, аммо барчаси биз ўйлагандек бўлиб чиқмади. Афсуски, бугунги ўйинда қимматли очколарни бой бердик. Бу ўйин бизга дарс бўлди, лекин қўлни кўтармаймиз ва охиригача курашамиз.
- Жамоа икки ҳафта расмий учрашув ўтказмаслиги бундай ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
- Кўрсатади, албатта. Футболчилар терма жамоаларга кетади, клуб қолган ўйинчилар билан машғулотларни давом эттиради, тонус ўзгариб туради. Аввалги турда "Бунёдкор"га қарши яхши ўйин намойиш этгандик ва балки танаффус бўлмаганида бугунги беллашувда ҳам ўзимизни кўрсата олардик.
- Бугунги ўйинда сизни энг кўп хафа қилган нарса нима?
- Иккинчи таймда биз курашларни ютқаздик. Ўйин пайтида жамоа нотўғри пас бериши ёки дарвозага тўпни нотўғри йўлллаши мумкин. Ҳаммасини тушунса бўлади, фақат курашларда ютқазмаслик керак. Мен қўл остимдаги жамоа биринчи навбатда курашда ютқазмаслигини хоҳлайман", - деб Бабаяннинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Фикрлар
Qanday yuz bn uzbga kelib lokoda ishlayabsan xayronman.