Самвел Бабаян: "Навбаҳор" билан муваффақиятга эришмагунча Намангандан ҳеч қаёққа кетмайман"

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Навбаҳор"  бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Самвел Вячеславович одатдагидек, ўз сўзини  ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.   

- Ассалому  алайкум! Барчага хайрли кун! Аслида мазкур матбуот анжуманида бошқача кайфият юзага келиши лозим эди. Афсуски, бугунги рақибимизни мағлубиятга учратолмадик ҳамда дуранг натижани қайд этдик. Таъкидлаш жоизки, бу йилги чемпионат ўйинлари осон ўтмаяпти. Исталган рақибдан кучли қаршилик келиб чиқмоқда. Масалан, “Бунёдкор” билан баҳс биз учун оғир кечганди. Бугун “Сурхон”га қарши кечган ўйинда ҳам катта қийинчиликка дуч келдик. Ўз навбатида айтиш мумкинки, чемпионат савияси ҳам ортди, шунингдек, сифатли футболчилар ҳам кўпайиб боряпти. Ҳимоядаги хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан 2 та тўп ўтказиб  юбордик. Масалан, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилган вазиятда яққол хатога йўл қўйдик, рақиб гол уриб кетди. Сўнгги дақиқаларгача курашдик. Агар ўша охирги вазиятда Жокич гол урганида бу ҳақиқий камбэк, балки байрам ҳам бўларди.

Йигитларга танаффусда мазкур ўйинда ижобий натижа қайд эта олсак, демак, бизда бир жамоа, коллектив бор, биз бир оила эканлигимиз ва ўз мақсадимиз  учун курашишга қодирлигимизни исботлаймиз, дегандим. Ғалаба қозонишга эса озгина омад етишмади.

Мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ишқибозларга бугунги ўйинда ғалаба тақдим этмоқчи эдик. Бироқ баъзи омиллар сабабли, бунга эриша олмадик. Энди ортда қолган баҳсларни яхшилаб таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз.  

Бугун 4-тур баҳслари ниҳоясига етди ва барча жамоалар очко йўқотди. Чемпионат эса шуниси билан қизиқ. 

- Чемпионликни мақсад қилган жамоа тўртта турдан сўнг, 6 очко жамғариши яхши ҳолат эмас. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Шу саволни жуда кутгандим. Биласизми, футболда жамоа муваффақиятига сабаб нима? Тўғри мудофаа, кучли ҳимоя. Бизга ҳимоя чизиғида Милош Милович, Игорь Голбан каби футболчилар етишмаяпти. Улар жамоамизни тарк этишди, ўринларига муносиб трансфер қила олмадик. Гол уряпмиз, аммо ўз дарвозамидан тўп ҳам ўтказиб юборяпмиз. Бизда мудофаа бўйича камчиликлар кўзга ташланяпти.

- Захираларни кўп амалга оширмайсиз, баъзан алмаштиришлар жуда кеч амалга ошади. Бунинг сабаби нима?

- Бизда тенг кучли иккита таркиб йўқ. Асосий таркибга муносиб деб ҳисоблаётганларимиз 12 нафарни ташкил этади, қолгани эса ёш футболчилар. Никабадзени ўйиннинг боришидан келиб чиқиб, майдонга туширмадим. Чунки учрашувдаги темп ўта юқори эди, бирданига уни майдонга ташлаб, ўйинга қўшилиб кетгунича таваккал қилишга фурсат йўқ эди. Фаррух Сайфиев терма жамоада ўйнаб қайтди, чарчоқ бўлади. Азимжон Аҳмедов жамоа сардори, бугун у гол урди, ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди.

Айтиш лозимки, эндигина 4 та тур бахслари ортда қолди ва вазиятни ўнглаш учун ҳали бизда имконият  бор.

Кези келганида яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”да фаолият юрита бошлаганимдан буён жамоа бир қатор ютуқларга эришди, совринларни қўлга киритди.

Яна расман шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор” билан  муваффақиятга эришмагунимча, Намангандан ҳеч қаёққа кетмайман.

Жамоа сифатли ўйин намойиш этмоқда ва муваффақият қозониш учун бироз вақт керак.

“Навбаҳор”даги камчиликларни айтиб ўтдим. Бу захирамиз ва жамоага янги қўшилган ўйинчиларнинг жамоа ўйинига киришиб кетишлари учун бироз вақт кераклиги билан боғлиқ. Шулар амалга ошса, жамоамиз ижобий натижаларни қайд этишга қодир бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
01/04/2024 07:27
Узингни оклашдан бошка хеч нарсага йарамайсан тупойсан
&
Дядя ПИТЕР.!
01/04/2024 16:24
Факат нолигани нолиган,хеч хакикатни тан олгиси кемеди.факат узини оклашга уринади
Наманган халкига коил уже куникиб болди буни бохоналарига
&
Sport2122
01/04/2024 14:56
Бабаянга пул булса юраверади,пул йук булиб колса минут хам камандада булмайди
Шоим Зарипов
01/04/2024 13:07
СССР бринчилигида Пахтакор сафида ёш истидодли уйинчи Ислом Ахмедов уйнарди Пахтакор олий лигадан тушиб кетган пайтлар журналист Ислом качон уйланасиз деганда Пахтакор качон олий лигага чикса деганди аксига олиб Пахтакор 3-4 йил олий лигага чиколмади ХОЗИРДА ТОЖИКИСТОНДА МУРАББИЙ БАБАЯН БУ КЕТИШДА НАМАНГОНДАН КЕТМАС ЭКАНДА АФСУС.
Абдухаликов Мухаммад
01/04/2024 07:55
Бабаян узига яхши бош мураббий олиши керак Бабаянни клуб директори вазифасига утказиш керак