Самвел Бабаян: Рақиб ҳимояга ётиб олди ва аёрлик қилди

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисорбидаги дуранг билан якунланди. 

Биринчи бўлиб, 10-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Сардор Раҳмонов боши билан аниқ зарба йўллаб, мувозатни тиклади ва ОКМКнинг бу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Бабаян шогирдлари ўз уйида бир очко билан кифояланадиган бўлди.

Беллашувдан сўнг наманганликлар устози Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марҳамат, танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Ассалому алайкум, ҳаммага хайрли кеч. Бугун ўз уйимизда иккинчи тур ўйинини ўтказдик. Илк 20-25 дақиқада фантастик ўйин ўтказдик. Ҳисоб 3-4 та тўп фарқига етиши керак эди. Афсуски, бизнинг дарвозамизга йўлланган илк аниқ зарбани ўтказиб юбордик. Футболда баъзан мана шундай омадсизликлар бўлиб туради. Биз икки очко йўқотдик. Йигитлар ҳаракат қилди ва майдонда ғалаба қозониш учун борини берди. Умуман олганда, иккинчи таймда гол уриш учун улкан иштиёқ билан майдонга чиқдик. Гол ҳам урдик, аммо инобатга олинмади. Тўғриси, ўша эпизодни кўрмадим. Рақиб дарвозаси олдида кўп вазият яратдик. Узоқ гапириш ва муҳокама қилиш мумкин. Бироқ айтишим керакки, мана шу "Навбаҳор" 2024 йилги мавсумда Суперлига ва кубокда зафар қучиши учун имкониятлари етарли. Бугунги учрашув эса ҳали айрим жиҳатлар устида ишлашимиз эканлиги ҳақида сигнал. Йигитларга раҳмат айтаман. Албатта, мухлисларда кутилмалар катта эди, бироқ биз мана шу кутилмаларга мос натижа қайд этмадик. Шундай бўлсада, "Навбаҳор"га мухлислик қилинг.

- Жуда ҳам ёмон ўйнадик, дея олмайман. Тўғрисини айтсам, айрим эпизодларда хато қилган бўлишимиз мумкин. Бироқ қайтараман, рақиб битта вазиятдан фойдаланиб кетди. Албатта, очко йўқотиш оғир. Иккинчи бўлимда йигитлар ҳаракат қилди. Бироқ рақиб ҳимояга ётиб олди ва айёрлик қилди. 

- Чемпионлар лигасидаги марказий ҳимоя билан Суперлигадаги ҳимоя тубдан фарқ қиляпти. Бу ҳақда нима дея оласиз? Биз ОЧЛда жуда тартибли ҳимояни кўргандик. 

- Биринчи навбатда голда марказий ҳимоячилар хато қилгани йўқ. Футболда баъзан мана шундай кутилмаган ишлар бўлиб туради. Шундай экан, ким майдонга тушгани, қаерда ўйнагани бугунги учрашувда катта роль ўйнамади. Шунчаки, айрим эпизодларда тўп дарвоза устунига тегди ва омад биздан юз ўгирди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Камбарали дехконов
10/03/2024 06:48
Биз факат галаба кутган эдик: