Самвел Бабаян: Рақиблар бизга қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушишмоқда

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Локомотив” - “Динамо” (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Умуман олганда қийин ўйин бўлди. Энди “Локомотив”нинг олдида осон ўйинлар бўлмайди. Барча рақиблар бизга қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушишмоқда. “Динамо”нинг олдинги ўйинини ҳам томоша қилгандик. Бугунги баҳс билан солиштирсак, “Динамо” икки хил ўйин намойиш қилди. Аммо кўпроқ эътиборни мен ўз жамоамга беришни истайман. Руҳий тушкунликдан чиқиб олиб, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйин давомида узоқ вақт гол ура олмаганимиз учун бугун бир неча вазиятларда бироз асабийлашдик.

Эътиборлиси, голларни ҳужумга жавоб берадиган футболчилар киритди. Энди биз кўпроқ ғалабаларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин сифати ва натижаси борасида ҳали анчагина ишлашимиз керак", - деб Бабаяннинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Azamat The gold boy
31/07/2019 10:35
O'zi lokodan kop jamoani qasti borda