Самвел Бабаян: "Шогирдларим бугун профессионал эканликларини исботлади"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тури доирасида ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилиб йирик ҳисобда мағлуб этган “Навбаҳор” клуби устози Самвел Бабаян жамоаси бугунги ўйинда катта захира билан ғалаба қозонгани, мухлислардан миннатдор экани, рақибнинг бугунги даражаси ҳамда Искандеровнинг бугунги ўйиндаги позицияси ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Бугун катта захира билан ғалаба қозондик. Мухлисларимиз учун ғалаба қозонишни истаган эдик ҳамда бунга эришдик. Шогирдларим бугун ўзларини профессионал эканликларини исботлашди. Охирги ўйиндан кейин ишга бўлган ёндашувлари хурсанд қилмоқда”, - деди Бабаян.

“Сўғдиёна”нинг сўнгги барча ўйинларини кўрдим ва айтишим керакки уларга омад етишмаяпти. Жамоанинг жадвалдаги ҳозирги ўрни уларнинг айни вақтдаги даражасига мос эмас. Улар шунчаки омад келмаётгани туфайлигина бугун бироз пастроқда юришибди. Ёрқин Назаров жамоада катта ишларни амалга оширмоқда ва бу албатта ўз мевасини беради”.

“Бугун Искандеров бироз пастроқда ўйнаши ва ҳимоя билан ҳужумни боғлаб туришини режа қилган эдик. Искандеров тактикадан келиб чиқиб айрим вазиятларда пастроққа тушди. Айтишим мумкинки, у буни уддалади”.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sari Magkolik
02/04/2023 01:06
Profitsional bulasanda, nomard Sug'diyonani yarim jamoasini ob ketib qoganingdan keyin,
Qarading utgan yili tishing utmadi sug'diyonaga keyin shu taktikani tanlading churban,hokimni ishga solib nimalar qilganingni butun uzbekiston biladiku..