Самюэль Это′О: "Биз камбағаллар эмасмиз"

"Барселона" ва "Интер" сафидаги ўйинлари билан футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Самюэль Это′О "олтин тўп" соврини Африка қитъаси вакиллари қўлга киритиши жуда ҳам қийин эканлиги ҳақида фикр билдирди:

"Афсуски, бизни қитъадаги футболчиларга бу соврин топширилиши имконсиздек. Жорж Веанинг 1995-йилда дунёда тенгсиз бўлганини инобатга олмасак, бошқа бирорта "қора қитъа" вакили "France Football" томонидан тақдирланмаган.

Футболдан бошқа барча спорт турларида қитъадошларимни кучли эканлигини тан олишади. Мен бир нечта мисол келтиришим мумкин. Биз бечора камбағал инсон сифатида одамлар кўз ўнгида қолганмиз. Ваҳоланки, керакли техника ва жисмоний имкониятга эга иқтидорлармиз."

Эслатиб ўтамиз, бундан 27 йил аввал "Милан" аъзоси Жорж Веа "олтин тўп"га эга чиққан. Ундан сўнг, бирорта африкалик футболчи бу совринга лойиқ кўрилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!