"Сан Сиро"да мағлуб бўлган Италиянинг 22 йил давом этган серияси якунланди

Миллатлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган Италия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда "қизил фурия" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Сан Сиро"да кечган баҳсда зафар қучган испанлар италияликларнинг 22 йиллик сериясига барҳам берди. Гап шундаки, "скуадра адзурра" сўнгги бор 1999 йилнинг 8 сентябрь санасида ўз майдонида имкониятни бой берганди. Ўшанда Дания номдор рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Қизиғи, ўша баҳс ўтказилган вақтда Испания терма жамоасининг 6 нафар вакили ҳали туғилмаган эди. Педро Порро, Ферран Торрес, Эрик Гарсия, Брайан Хиль, Йереми Пино ва Гави Италия Данияга мағлуб бўлган вақтда ҳали дунёга келмаганди.

Маълумот учун, Миллатлар лигаси иккинчи ярим финал беллашуви Бельгия ва Франция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!