
Санчес Чили терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Алексис Санчес Чили терма жамоасидаги ўйинлари сонини янада ошириб олди.
Эътиборлиси, кеча бўлиб ўтган Швецияга (2:1) қарши баҳс 29 ёшли футболчи учун терма жамоаси сафидаги 120-ўйин бўлди. Бу билан у "Манчестер Сити"даги ҳамюрти Клаудио Бравони 1та ўйинга ортда қолдирди ва бу кўрсатгич борасида рекордчига айланиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Чили 27 март куни Дания термасига қарши майдонга тушади.
Фикрлар