Санчес Италияда бир неча ой ушланиб қолиши мумкин

Миланнинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олган ҳужумчиси Алексис Санчеснинг ижара муддатини яна узайтирмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, чилилик футболчининг ижара муддати июнь ойида ўз ниҳоясига етади, аммо мавсум якунланиши ортга чўзилгани боис “нерадзуррилар” уни август охиригача таркибда сақлаб қолишмоқчи ва ижара муддатини яна бир неча ойга чўздирмоқчи.

31 ёшли Санчес “Интер” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!