Санчес ПСЖ билан музокараларни якунлаш учун Парижга келди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирмоқчи.

RTL нашри тарқатган хабарларга кўра 28 ёшли чилилик футболчи ПСЖ билан музокараларни якунлаш учун Париж шаҳрига етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Санчеснинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган эди. Бироқ, томонлар ушбу келишувни узайтириш борасида ўзаро келиша олишмади.