Санчес янги мавсумни ҳам Италияда ўтказиши мумкин, фақат "Интер"да эмас

Мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Алексис Санчес яна Италияда қолиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” чилилик футболчини сотиб олишмайди. Лекин, унга “Рома” қизиқмоқда. Римликлар Алексисни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишмоқчи.

Санчес жорий мавсум “Интер” сафида бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!