Санчо МЮга ўтмайди!
Ads

“Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчо мавсум якунлангач “Манчестер Юнайтед”га ўтишни хоҳламаяпти.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли англиялик футболчи “қизил иблислар”нинг ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолишгани учун уларнинг таклифини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Санчо учун дортмундликларга нақд 114 млн евро тўлашга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, унга ҳозирда "Реал", ПСЖ ва "Барселона" каби грандлар ҳам қизиқмоқда.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол уришга эришди.