Санчо яна бир бор Бундеслига тарихига ўз исмини ёздириб қўйди

  • 28 февраль, 2021, 12:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслига тарихида 50 та ассист амалга оширган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 20 ёшли англиялик футболчи ушбу натижага эришиши учун Бундеслигада 99 та ўйинда иштирок этди.

Айтиш керакки, Санчо бундан аввал Бундеслигада 35 та гол урган энг ёш футболчи сифатида қайд этилган эди. У жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 30 та ўйинда иштирок этди ва 11 та гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!