Санчонинг МЮдаги маоши маълум бўлди

"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, англиялик футболчи "қизил иблислар" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. Санчо МЮ билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг ҳафталик маоши эса 250 минг фунтни ташкил қилади.

Айни дамда клублар музокараларни давом эттирмоқда. Немис клуби хавбеки учун талаб қилаётган 120 миллион евро товон пулини манкунианликлар бўлиб тўлашни таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!