“Сандерленд” иккинчи бор “Манчестер Сити”ни уялтириб қўйди
Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун курашаётган “Манчестер Сити” чемпионатнинг 19-турида “Сандерленд” майдонида қимматли икки очкони йўқотди.
Қизғин ўтган тўқнашувда томонлар бир бирининг дарвозасига йўл топа олмади ва ўйин дуранг билан якунланди – 0:0.
“Сандерленд”га қарши ўйин Хосеп Гвардиола шогирдларининг бир неча рекордларини тўхтатди. Хусусан, “шаҳарликлар” 2012 йилдан бери илк бор янги йилни ғалабасиз бошлади.
Статистика мутахассисларининг таъкидлашича, 2013 йилдан буён ҳар бир янги йилдаги биринчи учрашувни “Манчестер Сити” доим ғалаба билан бошлаб келган эди. Бу гал ажойиб анъана тўхтади.
Қизиғи шундаки, сўнгги марта “Сити” янги йилдаги илк ўйинда ғалаба қозона олмаган ҳолат 2012 йили январда кузатилган эди. Ўшанда ҳам айнан “Сандерленд” манчестерликларни 1:0 ҳисобида таслим қилганди.
Шу тариқа, Англия чемпионатларида турли лигаларга чиқиб-тушиб юрадиган “Сандерленд” манчестерликлар учун энг ноқулай рақибга айланиб бормоқда.



Фикрлар