Сане Мюнхенга кўчиб ўтадими?
Ads

«Манчестер Сити» Лерой Санега янги шартнома таклиф қилиш ниятида. Клуб футболчини «Бавария»га қўйиб юбормоқчи эмас.

Мюнхенликлар ёзги трансферлар ойнасида Санега жиддий қизиқиш билдиришаётган эди. Аммо, 23 ёшли футболчининг жароҳати трансфер амалга ошмай қолишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, германиялик форвард Англия Суперкубоги доирасида «Ливерпул»га қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олиб февралгача сафдан чиққан. Футболчининг «шаҳарликлар» билан тузган шартномаси эса 2021 йилда якунига етади.

Минбар

Барча блоглар