Санени урган Мане "Бавария"дан кетадими?
Садио Мане "Бавария"да қолишга ва ўзини кўрсатишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, "Бавария" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг, кийим алмаштириш хонасидаги можаро вақтида Мане жамоадоши Лерой Саненинг юзига урганди.
Кейинчалик немис гранди Садиони сотмоқчи эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, “Бавария” сенегаллик футболчини 500 минг евро жаримага ҳам тортди.
Sky Sport Deutschland журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Мане "Бавария"да қолмоқчи ва мюнхенликлар сафида ўзини кўрсатиш ниятида. Футболчининг агентлари ҳам ҳозирча унга янги жамоа излашмаяпти.
Маълумот учун, 31 ёшли Мане жорий мавсум “Бавария” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб 13 та гол урди.
Фикрлар