Санжар Аҳмедов: Бугунги ғалабани мураббийимизга бағишлаймиз

Биринчи лига жамоалари бугун 8-тур учрашувларини ўтказишди. "Истиқлол"-"Машъал-2" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ўйинчиси Санжар Ахмедовнинг фикрали билан қизиқдик: 


- Нима ҳам дердим жуда қизиқарли ва оғир ўйин бўлди. Ўтган турда «Андижон»га ютқазиб қўйдик ва муҳлисларимизни ранжитдик бугунги баҳсни эса бош мураббимизга бағишлаймиз, чунки бу баҳсда ғалаба қозонишимизни мураббимиз жуда хохлагандилар. Барчани ғалаба билан табрклайман ва кейнги баҳсларда ҳам жамоамизга омад тилайман - дейди Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!