Санжар Файзиев бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйнайди
Ads

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "KPIT-MSLTA ATP Challenger" мусобақаси давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 50,000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Санжар Файзиев қозоғистонлик Александр Недовесов билан чорак финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Санжар ва Александр бугун ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда ҳинд теннисчилари – Рамкурам Раманатан ва Вижай Сундар Прашантга қарши ўйин ўтказишади.

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 16:30дан сўнг бошланади.