Санжар Файзиев чорак финалда ўйнайди

Теннисчимиз асосий даврадаги илк учрашувини украиналик Владислав Манафовга қарши ўтказган эди. Ушбу ўйинда У рақибини 5:7, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Артем Дубривнийни 6:4, 5:7, 6:1 ҳисобида енгди.

Санжар Файзиев Чимкент шаҳрида ўтаётган "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирнинг чорак финал босқичига йўл олди.

Энди мусобақанинг чорак финалида икки ҳамюртимиз С.Файзиев ва Ҳ.Султонов ўзаро рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!