Санжар Рашидов "Динамо" ниманинг эвазига мағлуб этилгани ҳақида гапирди

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашувидан кейин мезмонлар ярим ҳимоячиси Санжар Рашидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Билардик оғир ўйин бўлишини. Нимага десангиз "Динамо" жамоаси турнир жадвалида сўнгги поғонасида бормоқда. Шу боис Самарқандликларнинг борини бериб ўйнашларини тахмин қилиш қийин эмасди.

Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз озгина ўхшамади, иккинчи тайм олдидан мураббийимизни керакли тавсияларини олиб тавсиялар асосида харакат қилдик. Амадимиз келди, ғалаба қозондик. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман, ғалаба қозонишимзда уларнинг ҳам катта ҳиссалари бор, - деди Санжар Рашидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!