Санжар Рашидов “Олмалиқ”қа қарши ўйинда “Сўғдиёна”га ёрдам бера олади
Ads

 

Олий лиганинг 18-турида “Сўғдиёна” сафарда “Олмалиқ”қа қарши майдонга тушади. “Локомотив”га қарши ўйиндан сўнг жамоага 3 кунлик қисқа таътил берилган эди. Жамоа бугун “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги турдаги рақиби “Олмалиқ”қа қарши ҳозирликни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Биринчи давра “Қўқон-1912”га қарши ўйинда 3 та ўйинга четлатилган Санжар Рашидов “Олмалиқ”қа қарши баҳсда жамоага ёрдам бера олади. 

Икки жамоалар ўртасидаги учрашув вақти маълум. Ёшлар лигаси баҳси 18 август куни соат 17:30да бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси эса 19 август куни соат 19:00 да  ОКМК спорт мажмуасида ўтказилади. 

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.