Санжар Рашидов: Осиё Кубогида миллий терма жамоамизга омад тилаймиз
Ads

Ушбу катта мусобақа олдидан “Сўғдиёна” жамоаси сардори Санжар Рашидов ўз фикрларини билдириб, миллий терма жамоамизга омад тилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

"Миллий терма жамоамиз БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида яхши натижаларга эришиб, ўзбек халқини хурсанд қила олади, деган умиддаман. Кучли мутахассис қўл остида футболчиларимиз албатта ўз олдиларига қуйилган вазифаларга эришишига ишонамиз. Мусобақа олдидан “Сўғдиёна” футбол клуби аъзолари номидан миллий терма жамоамизга омад тилаймиз.

Биз сизларга ишонамиз ва доимо қўллаб-қувватлаймиз!", - деди “Сўғдиёна” жамоаси сардори, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидовнинг укаси Санжар Рашидов.