Санжар Шоаҳмедов: Четдан ҳам, ўзимиздан ҳам таклифлар бўляпти
Малайзиянинг “Теренгану” жамоасида ўз ўйинлари ва ажойиб голлари билан маҳаллий мухлисларни хурсанд қила олган Санжар Шоаҳмедов клуби билан шартномаси якунлангани сабабли Тошкентга қайтиб келганди.
Хориждаги икки йиллик фаолиятидан кейин футболчи янги мавсумни қаерда ўтказмоқчи? Бу масала бўйича Санжар Шоаҳмедов sports.uz сайтига қуйидагиларни айтди:
- “Теренгану” жамоаси билан шартномам икки йиллик эди ва бу муддат тугади. Ҳозир уйдаман, дам оляпман. Аниқроғи, эркин агентга айланганман. Тўғри, менга бир-иккита таклифлар бўлиб турибди, четдан ҳам, ўзимиздан ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Малайзиядан яқинда келганим боис ҳордиқ чиқаряпман.
Айтишим керакки, “Теренгану” жамоасидан яхши таассуротлар қолди. Ўйинларимиз ҳам мазмунли бўлди, чемпионатда 3-ўринни эгалладик. “Теренгану” энди кейинги йили ОФК кубогида иштирок этади, - деди футболчи.
Фикрлар